Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўшиқчи Жастин Тимберлейк бир ойга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин
АҚШлик қўшиқчи Жастин Тимберлейк АҚШ президенти лавозимига муддатдан аввалги сайлов вақтида сайлов участкасида олган сурати учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
СNN телеканалининг маълум қилишича, Тимберлейкнинг ўзининг она штати Теннессида олган ва инстаграмга жойлаштирган селфиси тақиқлаб қўйилди. Штат қонунига кўра, сайлов участкаларида мобиль телефонни фақатгина "сайловчига танловни амалга оширишда ёрдам беришда ахборот мақсадларида" қўллашга рухсат берилган.
Қўшиқчи суратга берган изоҳда барчани сайловда иштирок этишга чақирган ва "Муддатдан аввалги сайловлар сизнинг шаҳрингизда бўлиши мумкин. Агар бўлмаса, унда 8 ноябрда! Овозга эга бўлиш учун танланг!", деб ёзув қолдирган.
Шелби округи прокуратурасида Тимберлейкнинг бу хатти-ҳаракати ҳақидаги маълумот кўриб чиқилаётгани ва агар у айбдор деб топилса 30 кунга қамоққа қамалиши ва/ёки 50 доллар миқдорида жарима тўлаши мумкинлиги айтилган.
АҚШ президенти сайловлари 8 ноябрда бўлиб ўтади. Бироқ мамлакатнинг 32 штатида ҳозирданоқ овоз бериш мумкин.
Мавзуга оид
16:21 / 29.06.2025
Украинада урушдан кейин сайловлар ўтказиш бўйича махсус қонун лойиҳаси тайёрланмоқда
00:03 / 04.06.2025
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди
14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди
21:42 / 08.01.2025