Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi йилнинг энг бежирим смартфонларидан бирини тақдим этди
Фото: tjournal
Хитойнинг Xiaomi компанияси қурилманинг олд панелини деярли тўлиқ эгаллаган Mi Mix смартфонини тақдим этди. Бу ҳақида компаниянинг расмий сайтида маълум қилинди.
Xiaomi вакилларининг сўзларига кўра, смартфон дисплейи олд юзанинг 91,3 фоизини эгаллайди. Google Pixel'да бу кўрсаткич 71,2 фоизини ташкил қилади, iPhone 7 Plus'да — 67,7 фоиз.
Бундай дизайнни яратиш учун ишлаб чиқарувчи анъанавий яқинлаштирувчи датчик ва суҳбат динамикасидан халос бўлишига тўғри келди.
Смартфоннинг 5 мегапикселли олд камераси ҳажмини сезиларли даражада ўзгартирилди ва корпуснинг қуйи қисмига кўчирилди. Бармоқ излари сканерини эса орқа қопқоққа - 16 мегапикселли асосий камера тагига жойлаштирилди.
Қурилма Qualcomm Snapdragon 821 процессори базасига қурилган ва Quick Charge 3.0 тезкор зарядлаш функцияси бўлган 4400 мАч сиғимли аккумулятор билан таъминланган. Mi Mix корпуси сополдан ишланган.
Смартфоннинг ҳажми эни ва бўйига кўра, iPhone 7 Plus'га ўхшаб кетади, бироқ унинг корпуси Apple маҳсулотига нисбатан каттароқ. Xiaomi қурилмаси 4 миллиметрга кенгроқ ва ярим миллиметрга қалинроқ.
Mi Mix сотувлари 4 ноябрь куни Хитойда йўлга қўйилади. Смартфоннинг 128 Гб версияси баҳоси - 516 доллар, 256 Гб версияси нархи эса - 590 доллар.
ОАВ Mi Mix смартфонини йилнинг энг бежирим қурилмаларидан бири, дея эътироф этмоқда ва унинг iPhone 8'дан кўп жиҳатдан устун эканлигини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
17:00 / 15.12.2025
Xiaomi’дан Янги йил акцияси: 15-31 декабр кунлари Redmi смартфонларига махсус нархлар
00:11 / 14.12.2025
Xiaomi “ChatGPT қотили”ни ишлаб чиқди
23:08 / 07.12.2025
Xiaomi уч букланадиган смартфонини қачон чиқариши маълум қилинди
13:41 / 17.11.2025