Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Skywest Airlines авиакомпанияси учувчиси ҳибсга олинди
Фото: Reuters
Американинг Жанубий Дакота штати Рапид Сити шаҳри полицияси Skywest Airlines авиакомпанияси учувчиларидан бирини парвоз олдидан қўлга олди. Шаҳар полиция маҳкамасининг Facebook тармоғидаги саҳифасида хабар қилинишича, унинг қонидаги алкогол миқдори белгиланган меъёрдан кўп бўлган.
Ҳодиса, маҳаллий вақт билан 26 октябрь тонгги соат 8:00 атрофида юз берган. Полициячиларга 38 ёшли учувчи Рассел Дусзакдан спиртли ичимлик ҳиди келаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. Ўтказилган таҳлилга кўра, Канаданинг Солт-Лейк-Сити шаҳрилик учувчи қонидаги алкогол аралашмаси, ҳаво кемасини нормал бошқариш учун белгиланган меъёрдан ортиқ бўлган.
Шундан сўнг, полиция учувчини ҳаво кемасини маст ҳолда бошқаришга урингани учун ҳибсга олган. У бошқарадиган самолёт Солт-Лейк-Ситига парвоз қилиши лозим бўлган.
Мавзуга оид
22:56 / 03.03.2026
Трамп Эроннинг янги раҳбариятига зарба берилганини айтди
21:52 / 03.03.2026
Эронни қўрқувда ушлаб турган кема – “Авраам Линколн” авиаташувчиси ҳақида
20:57 / 03.03.2026
Исроил ва АҚШ янги олий раҳбарни сайлайдиган Эрон Экспертлар кенгаши биносига зарба берди
15:26 / 03.03.2026