Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландия қароқчилар партияси Сноуденга фуқаролик ва бошпана бермоқчи
Фото: AP
Исландиянинг қароқчилар партияси мамлакат парламентида (альтинг) ғолиб бўладиган бўлса, АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги собиқ ходими Эдвард Сноуденга Исландия фуқаролигини беради. Бу ҳақда партия вакили Сунна Айварсдоттир маълум қилган.
"Биз олдин ҳам айтганимиздек, агар Сноуден бу ерга келишни истаса, биз барча имкониятларни тақдим этамиз. Унга бошпана берамиз", — деган Айварсдоттир.
Сноуден 2013 йилнинг июнь ойида Washington Post ва Guardian газеталарига АҚШ ва Буюк Британия махсус хизматларининг интернет кузатув дастурига оид материалларни тақдим этган эди.
29 октябрь куни Исландия парламентига сайловлар бўлиб ўтади. ОАВ берган маълумотларга кўра, қароқчилар партияси айни пайтда сайловчиларнинг 20,4 фоиз овозини олиб, иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу партиядан олдинда 25,2 фоизлик натижа билан Исландия мустақил партияси бормоқда.
Мавзуга оид
21:50 / 21.10.2025
Исландияда биринчи марта қон сўрувчи чивинлар топилди
18:17 / 25.09.2025
Қирғизистон парламенти ўзини ўзи тарқатиб юборди
17:57 / 23.09.2025
Танзила Норбоева бошчилигидаги делегация Марказий Осиё давлатларининг III парламентлараро форумида иштирок этди
18:18 / 08.09.2025