Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда допинг учун жиноий жавобгарлик киритилиши мумкин
Қозоғистонда спортчилар томонидан тақиқланган моддаларни истеъмол қилганлик учун жазо кучайтирилмоқчи. Қозоғистон маданият ва спорт вазири ўринбосари Сакен Мусайбеков допинг қабул қилганлик учун жиноий жавобгарлик киритишни таклиф қилди.
Аввалроқ 2008 ва 2012 йиллардаги Олимпиадаларда олинган қон намуналари қайта текширилиши натижасида уч нафар қозоғистонлик оғир атлетикачилар – Светлана Подобедова, Зулфия Чиншанло ва Майя Манезе медаллардан маҳрум этилгандилар.
"Биз ҳозир допинг учун жазони кучайтириш ҳақида ўйламоқдамиз. Буни парламентда жисмоний тарбия ва спорт ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш орқали қилишга уринмоқдамиз, яъни допинг учун жавобгарликни жиноий жазолашгача кучайтирмоқчимиз", деб айтди Мусайбеков.
Мавзуга оид
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:35 / 03.10.2025
Рамазон Темиров бир йилга дисквалификация қилинди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025