Сеул ҳокими: Пак Кин Хе зудлик билан истеъфога чиқиши керак
Корея пойтахти Сеул шаҳри мэри Пак Вон Сун Жанубий Корея президенти Пак Кин Хени истеъфога чиқишга чақирди. Бу ҳақда у журналистлар билан мулоқотида маълум қилган.
"Пак Кин Хе зудлик билан истеъфога чиқиши керак. Президент обрўси ва халқ ишончини йўқотди", - деган 10 млн киши истиқомат қилувчи шаҳар раҳбари. У шунингдек, вазирлар маҳкамаси ва президент маъмуриятида ўтказилган охирги ислоҳотларни ҳам танқид қилган. Унинг сўзларига кўра, бу чоралар сиёсий кескинликни камайтириш ўрнига, жамоатчиликнинг ҳукуматдан норозилигини кучайтиришга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Сеул мэри мамлакат сиёсий тизимида ислоҳот ўтказиш зарурлигини қайд этган. "Президентнинг истеъфоси, гарчи Пак Кин Хе инқирознинг асосий сабабчиси бўлса-да, долзарб муаммоларни ҳал этмайди", - деб таъкидлаган Пак Вон Сун. У 2017 йили мамлакатда ўтказиладиган президентлик сайловида давлат раҳбарлиги учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:59 / 09.01.2025
Hyundai компанияси 2025 йилда Жанубий Корея иқтисодиётига 16,7 млрд доллар сармоя киритади
18:48 / 09.01.2025
Жанубий Кореяда президентни тергов қилишга қаратилган қонун лойиҳаси рад этилди
18:41 / 07.01.2025
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ордери муддати узайтирилди
21:11 / 06.01.2025