Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяга янги бош вазир тайинланди
Фото: © EPA
Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе мамлакатнинг янги бош вазирини тайинлади. Эндиликда Ким Бен Жун ҳукумат раҳбари бўлди. У Хван Ге Аннинг ўрнини эгаллади. Бу ҳақда Bloomberg хабар берган.
Ким Бен Жун бундан олдин Жанубий Кореянинг собиқ президенти Но Мун Хенинг сиёсий маслаҳатчиси бўлган. Бир вақтнинг ўзида молия вазири ишдан бўшатилиб, унинг ўрнини Им Жон Юн эгаллаган.
Ҳукуматдаги ўзгаришлар Пак Кин Хе ва унинг дугонаси Цой Сун Силь атрофида кечаётган сиёсий маш-машалар билан боғлиқ. Президентнинг дугонаси унга омма олдида ўқиладиган матнларни таҳрирлаб берган, ҳолбуки у давлат раҳбари гуруҳида бўлмаган. Бу Жанубий Корея жамияти ва сиёсий давралар ичида норозилик келтириб чиқарган.
Мавзуга оид
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
19:33 / 28.01.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хоними коррупция туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:39 / 27.01.2026