10:37 / 03.11.2016
4878

Покистонда поездлар тўқнашуви оқибатида 17 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Покистоннинг жанубидаги порт шаҳри Карачида икки поезд тўқнашиб кетиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳатланган.

Reuters агентлиги хабарига кўра, ҳозирда Карачи ва бошқа шаҳарлар ўртасидаги темир йўл алоқаси тўхтатиб турилибди.

Хабар қилинишича, вокзалда турган йўловчи поездга шу йўлда хатолик туфайли ҳаракатланаётган бошқа бир поезд келиб урилган.

Ҳозирда ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Top