Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung Россиянинг OMI рейтингига 6-маротаба етакчилик қилмоқда
Фото: SeongJoon Cho / Bloomberg
ОАВда кенг муҳокама қилинаётган Galaxy Note 7 фаблети билан юзага келган муаммолар россияликларнинг Samsung маҳсулотларига муҳаббатини камайтира олмади. Бундан Online Market Intelligence (OMI) компанияси томонидан ўтказилган сўровнома натижалари дарак бермоқда. Бу сўровномада Россиянинг аҳолиси миллиондан кўпроқ бўлган шаҳарларидан 1500 киши иштирок этди. Сўровнома натижаларига кўра, Samsung сўралганларнинг 17 фоизига ёқади. Бу натижа Жанубий Корея компаниясига 6-маротаба ушбу рейтингнинг энг юқори поғонасини эгаллашига имкон берди.
Рейтингнинг 2-поғонасини Adidas фирмаси (сўралганларнинг 10,5 фоизи), 3-поғонасини Sony (10 фоиз), 4-поғонасини Apple (9,7 фоиз) ва 5-поғонасини Nike эгалламоқда.
Ахборот технологиялари вакилларидан рейтингнинг етакчи йигирматалиги орасига LG (7-поғона), Philips (9-поғона), ASUS ва Nokia (мос равишда 13- ва 14-поғоналар) кирди.
Мавзуга оид
11:25
2025 йилда сотилган ҳар 5 смартфоннинг биттаси iPhone бўлди
21:49 / 12.01.2026
Apple 2025 йилда смартфонлар бозорида жаҳон етакчисига айланди
15:00 / 06.01.2026
Samsung CES 2026 кўргазмасида: келажак уйи, AI-технологиялар ва совринли ўйин
13:42 / 02.12.2025