Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг минага қарши кемалари Литвага келди
Фото: AFP
Литванинг Клайпеда денгиз портига НАТОнинг доимий тайёргарликка эга минага қарши кемалари етиб келди. Бу ҳақда 4 ноябрь куни мамлакат мудофаа вазирлиги хабар берди.
Эскадра Литва портида бир кун бўлади. Мудофаа вазирлигининг маълумотига кўра, кемалар НАТОнинг тезкор жавоб бериш платформасида ҳаракатланади. Кемалар вазифаларини тез ва самарали бажаришлари учун операция ўтадиган туманга зудлик билан юборишади.
Гуруҳ таркибида олти кема — Бельгиянинг Narcis, Британиянинг Grimsby, Эстониянинг Sakala, Латвиянинг Imanta, Норвегиянинг Maloy ва Литванинг Skalvis кемалари бор.
Мавзуга оид
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
14:28 / 18.02.2026
Патрушев НАТОни “ҳужумкор гуруҳ” тузишда айблади
15:48 / 16.02.2026
Рютте: Уруш Россияни емиряпти, пойтахт аҳолиси ҳам яқинда буни ҳис қилади
09:33 / 13.02.2026