Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi смартфондан бошқарилувчи робот-трансформерни ишлаб чиқарди
Xiaomi бугун ўзининг 75 долларли янги маҳсулоти - Mi Bunny Block Robot'ни намойиш қилди. Бу смартфондан бошқариш мумкин бўлган робот-трансформердир. "Лайфхакер" нашри мазкур робот ҳақидаги маълумоти билан бўлишди.
Компания Mijia билан ҳамкорликда 978 деталдан иборат робот-конструкторни тақдим қилди. Манбага кўра, "ўйинчоқ" уч хил шаклга киради. Болалар ва уларнинг ота-оналари "робокоп", динозавр ва вертолётдан бирини танлашлари мумкин.



Mi Bunny Block Robot'нинг ўзига хос хусусиятларидан бири сифатида масофадан бошқариш, блок-график дастурлаш ва мувозанатни сақлаш тизимини эътироф этиш мумкин.
Роботнинг мияси 32 бит'ли Cortex M3 процессори, мускуллари эса бир дақиқада 133 марта айланиш тезлигига эга бир жуфт чўткасиз мотор-ғилдираклардан иборат. Унда механик тугунлардан ташқари, тезликни аниқловчи ва исиб кетишдан асровчи электрон датчиклар мавжуд. Дарвоқе, хавфсизлик ҳақида: деталларни тайёрлашда экологик тоза материаллардан фойдаланилади.

Mi Bunny Block Robot смартфондан бошқарилади. Ўйинчоқнинг ҳаракатларини бошқариш, масалан, рақс тушишга ўргатиш мумкин. Бунинг учун унда модуль-ҳаракатлар асосида бошқарувчи дастурий таъминот мавжуд. Роботни бошқарувчи иловадан фойдаланиш ҳатто болаларга ҳам қийинчилик туғдирмайди.

Mi Bunny Block Robot 11 ноябрдан бошлаб, ҳозирча фақат Хитой ҳудудида сотувга қўйилади.
Мавзуга оид
22:06 / 28.10.2025
Xiaomi ақлли ёпинчиқ чиқарди — у иситади ва ҳашаротларни йўқ қилади
16:02 / 23.10.2025
Xiaomi оддий эшикларни ҳам “ақлли” қилади!
17:00 / 07.10.2025
Ўзбекистонда янги Xiaomi 15T серияли смартфонлар тақдим этилди
11:00 / 26.09.2025