Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия президенти Трампнинг ғалаба қилишидан хавотирда
Фото: EPA
Германия президенти Йоахим Гаук АҚШ президентлик сайловларига бир кун қолганда Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг ғалаба қозонишидан хавотирда эканлигини билдирди. Бу ҳақида Deutsche Welle нашри хабар қилди.
"Дональд Трампдан президент сифатида нималар кутиш мумкинлигини олдиндан айтиб бўлмайди", - деди Гаук.
ГФР президенти Трампнинг ғолиб бўлиши аксарият АҚШ ва Германия фуқаролари каби уни ҳам хавотирга солаётганини таъкидлади.
"Вашингтонга қараб хавотирга тушаман", - деди ГФР раҳбари.
Шундай бўлса-да, у "президентга якка ҳокимлик усуллари билан ҳукмронлик қилишга йўл қўймайдиган Америка демократияси, назорат қилиш ва мувозанат тизими" сақланиб қолишига умид билдирди.
6 ноябрда Emnid компанияси томонидан чоп этилган ижтимоий сўровлар Германиянинг 77 фоиз фуқароси Трамп сайловда ғалаба қозонган тақдирда АҚШ ва ГФР ўртасидаги муносабатларнинг салбий тус олишидан чўчишини кўрсатди.
Washington Post ва ABC News томонидан ўтказилган сўнгги сўровномаларга кўра, Клинтон Трампни 5 фоизга ортда қолдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлик сайловлари эртага, 8 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
18:18 / 12.01.2026
Россия-Украина уруши давомийлиги бўйича СССР-Германия урушига тенглашди
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
13:30 / 12.01.2026