08:21 / 08.11.2016
10046

Мўсул яқинида террорчилар қурбонларининг оммавий қабристони топилди

Фото: cnn.com

Ироқнинг Мўсул шаҳридан жанубда жойлашган Ҳаммам-ал-Алил шаҳри ҳудудидаги таълим муассасаси биносида ИШИД жангарилари қурбонларининг оммавий қабристони топилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда

Ироқлик ҳарбийлар 100 дан кўпроқ бошсиз жасаддан иборат қабристонни 7 ноябрда жангарилардан озод қилинган шаҳардаги қишлоқ хўжалиги академияси биносида аниқлашган. Маълум қилинишича, воқеа жойига оммавий қотилликларни тергов қилувчи махсус отрядлар жўнатилган.

"ИШИД жангарилари тўдалари халқимизга қарши жиноятлар содир этишни давом эттирмоқда", деб айтилди ироқлик ҳарбийлар баёнотида.

 

Top