Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CNN: Клинтон ўзининг ғалабаси тахмин қилинган штатда устунлик қилмоқда
Фото: riafan.ru
АҚШ президентлиги учун сайловларда республикачи номзод Дональд Трамп умумий натижага жиддий таъсир кўрсатадиган штатлардан бири Колорадо штатида имкониятни бой бермоқда. Бу ерда овоз бюллетенларининг 51 фоизи саналганида демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон 49,3 фоиздан ортиқроқ овоз тўплашга муваффақ бўлган. Трамп 43,3 фоиз сайловчи ишончига сазовор бўлгани хабар қилинмоқда.
Дональд Трамп эса, одатда республикачиларга ёнбосувчи Техас штатида рақибини доғда қолдирмоқда. Бу ерда, овозларнинг 50 фоизи саналган вақтда Трамп унча катта бўлмаган фарқ билан рақиби Клинтонни ортда қолдирмоқда.
Сайлов натижаларини маҳаллий сайлов қўмиталаридан Ассошиэйтед Пресс агентлиги тўплаб, бошқа ОАВга тарқатади.
Унга кўра, Трамп ушбу штатда 49,7 фоиз овоз тўплаган, Ҳиллари Клинтон — 46,2 фоизга эгалик қилаяпти.
Техас 38 нафар воситачи-сайловчига эгалиги билан президентлик сайловларидаги муҳим штатлардан бири ҳисобланади. Бироқ, бу сафарги сайловда Трампнинг ғалабасини кўпчилик тахмин қилаётган эди. Шу билан бирга, Клинтон учун Техасда ғалаба қозониш унчалик ҳам муҳим эмас.
Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
20:02 / 17.02.2026
«Ғарбга хиёнат қилди». Ҳиллари Клинтон Трампнинг сиёсатини кескин танқид қилди
19:54 / 10.12.2025
Аш-Шаръадан Билл Гейтс, Клинтонгача: Доҳа форуми қандай ўтди?
23:34 / 27.09.2023