Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клинтон АҚШ президентлиги сайловларида мағлуб бўлганини тан олди
Фото: Getty Images
Хиллари Клинтон АҚШ президентлиги сайловларидаги мағлубиятини тан олди. Собиқ биринчи хоним Манхэттен марказидаги "Нью-Йоркер" меҳмонхонасида журналистлар билан мулоқот қилди.
"Ўтган кеча мен Дональд Трампни табрикладим ва унга мамлакатимиз манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилишни таклиф қилдим. Афсуски, биз юта олмадик", деб айтди Клинтон.
"Умид қиламанки, у америкаликлар учун муваффақиятли президент бўлади. Дональд Трамп бизнинг президент бўлади. Биз унга нисбатан очиқ бўлишимиз ва унга мамлакатни бошқариш учун имконият беришимиз лозим", деб қўшимча қилди Клинтон.
8 ноябрда ўтган сайловларга кўра, Трамп 270 дан ортиқ сайловчилар овозини олди ва шу тариқа ўзига ғалабани таъминлади.
Мавзуга оид
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020