Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда олимлар "сеҳрли қалпоқчани" яратишга яқин турибдилар
Сингапурда Наньян технологик университети олимлари Чжан Байлэ бошчилигида "сеҳрли қалпоқчани" ихтиро қилишга яқин турибдилар. Жисмларни кўринмас қилишга имкон берувчи ихтиро ҳозирча кичкинагина буюм ва жонзотларни кўринмас қила олади.
Янги технология кўзгулар эффекти ёрдамида жисмнинг бир қисмини бир текисликдагина "яширишга" имкон беради.
Чжан Байлэ бундай "қалпоқчани" яратишни ёшлигидан орзу қилган. Лойиҳа 3 йил давомида олиб борилган. Чжан Байлэ бу вақтдан кўпини "қалпоқчани" яратиш назариясига сарфлаган.
Ҳозирги кунда ихтирочилар бир ўлчамли технологиялар билан чекланиб қолмасдан, ўз ихтиролари имкониятларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқдалар.
Олимларнинг айтишича, ушбу ихтиродан мудофаа мақсадларида фойдаланиш мумкин. У аскарни ҳаттоки иссиқлик нурланишига таъсир қилувчи тунги кўриш мосламаларини қўллаганда ҳам мутлақ кўринмас қилишга имкон беради.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
21:17 / 06.11.2025
Сингапурда онлайн фирибгарлик учун дарралаш жазоси жорий этилди
20:06 / 05.10.2025