Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВга АҚШнинг навбатдаги давлат котиби номи аён бўлди
Фото: AP
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп янги маъмурият тузишга киришди. New York Times нашрининг маълум қилишича, Давлат котиблигини катта эҳтимол билан АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг собиқ спикери Ньют Гингрич эгаллайди.
Газета берган маълумотга кўра, Трамп гуруҳидаги энг муҳим постларни унинг атрофидаги энг яқин танишлари - сиёсий маслаҳатчиси, Алабама штатининг сенатори Жефф Сэшнс, Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани, Нью-Жерси губернатори Крис Кристи эгаллайди.
Politico нашрининг маълумотига кўра, Жефф Сэшнс АҚШ мудофаа вазири бўлиши мумкин.
Ўз навбатида, Нью-Йоркнинг собиқ мэри Рудольф Жулиани бош прокурор бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:09 / 22.11.2025
FT: АҚШ Украинадан Трамп режасини қабул қилишни қатъий талаб қилди
12:57 / 18.10.2025
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон судда айбини тан олмади
10:21 / 05.09.2025
Трамп Путин билан бўлажак суҳбати ҳақида маълум қилди
11:50 / 30.08.2025