Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:31 / 12.11.2016
9877
1 дақиқада ўқилади
Украина ТИВ Польша ҳукуматига норозилик нотаси киритди
Фото: Reuters
Польша пойтахти Варшава шаҳрида 100 минг нафарга яқин миллатчилик кайфиятида кишилар намойиш ўтказишди. У Польша мустақиллиги кунига бағишланди, дея хабар қилмоқда РИА «Новости» агентлиги.
Маълум қилинишича, йиғилганлар муҳожирликка қарши шиорларни айтишган, юришнинг ўзи «Польша – Европа бастиони» шиори остида ташкил этилган. Хабарларга кўра, миллатчилар юриши чоғида Украина давлат байроғи ёқиб ташланган. Шу муносабат билан, Украина ташқи ишлар вазирлиги Польша ташқи ишлар маҳкамасига норозилик нотаси юборган.