Усэйн Болт футболчига айланиши мумкин
Дунёнинг энг чопағон инсони, ямайкалик спринтер Усэйн Болт The Guardian нашрига берган интервьюсида енгил атлетикадан кетгач, эҳтимол профессионал футболчига айланиш вариантини кўриб чиқиши ҳақида айтди.
Унинг таъкидлашича, у Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан бир нечта машғулотлар ўтказиб, бундан нима чиқишини кўрмоқчи. Бироқ унинг айтишича, у "Манчестер Юнайтед" клубига мухлисилик қилади ва клуб бош мураббийи Жозе Моуриньо билан учрашишга қарши эмас.
"Агар мен "Манчестер Юнайтед" учун ўйнай олганимда, бу орзуим амалга ошса, жуда ажойиб бўларди", деб айтган 30 ёшли Болт.
Болт 9 карра Олимпия чемпиони ҳисобланади. У Пекин (2008), Лондон (2012) ва Рио-де-Жанейро (2016) Олимпиадалари иштирокчисидир.
Мавзуга оид
19:09 / 17.10.2024
Қозоғистон бош мураббийи Черчесов қозоқ тили ҳақидаги ҳазили учун жазоланди
11:52 / 06.09.2024
Ўзбекистон ва Британия футбол соҳасида ўзаро алоқаларни ўрнатиш имконини муҳокама қилмоқда
13:42 / 19.08.2024
ДХХ кубоги Республика босқичига қуръа ташланди
22:42 / 16.08.2024