Спорт | 19:08 / 14.11.2016
6852
2 дақиқада ўқилади

Кореяликлар термаси ҳужумчиси: «Ҳаяжонни йўқотиб, совуққон бўлишимиз шарт»

Фото: Daily Capital

Бугун Сеулда Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ташкил қилинган матбуот анжуманида Жанубий Корея бош мураббийи Ули Штилике билан бирга иштирок этган Германиянинг “Аугсбург” клуби ярим ҳимоячиси Ку Жа Чол ҳам журналистларнинг саволларига жавоб қайтарган.

“Эртанги ўйин биз учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Чунки биз рақибдан 2 очко ортда қоляпмиз. Уй ўйини эканини ҳисобга олган ҳолда фақат 3 очкони қўлга киритишимиз лозим. Шунда яхши ўринга кўтариламиз”, — дея сўз бошлаган Ку Жа Чол.

“Албатта, Канада билан ўйин биз учун фойдали бўлди. Лекин ЖЧ саралаши ва ўртоқлик ўйини ўртасида катта тафовут бор. Бизга эртанги ўйинда совуққонлик жуда керак. Ҳаёт-мамот ўйини бўлганлиги туфайли якка курашларда ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Жамоадошларимнинг кучини билган ҳолда айтаманки, эртанги ўйиндан яхши натижа кутаяпман. Ҳаяжонни йўқотиб, совуққон бўлишимиз шарт”, — деган Бундеслигада тўп сурувчи ушбу футболчи.

ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги Сеулда ўтган Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйинида Ку Жа Чол жароҳати сабаб қатнаша олмаган эди. У ўша даврни эслаб, Ўзбекистон ҳақида фикр билдирган.

“4 йил аввал бўлган ўша ўйинни трибунадан туриб кузатганман. Стадион томошабинлар билан лиқ тўлган эди. Жуда ҳаяжонли ўша ўйинда Ўзбекистон яхши ўйнаган эди. Лекин мени таъсирлантирадиган вазият бўлмаганди”, деган у. 

Мавзуга оид