9 яшар мусулмон қизча Дональд Трампга бағишлаб эссе ёзди
Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги бошланғич мактабда таҳсил олувчи 9 яшар мусулмон қизча АҚШнинг янги сайланган президентига атаб эссе ёзди. У ўз ёзган ишида Дональд Трамп “нега ёмон одам” эканлигига батафсил тўхталиб ўтган. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
У ўз ихтиёрига кўра, “Ёмон Дональд Трамп” мавзусида эссе ёзган.
У А4 ўлчамидаги ёзган ижодий ишини АҚШдаги сайловлар ҳақида болалар билан суҳбатлашаётган синф раҳбари Жесс Биггснинг қўлига топширган. Биггснинг сўзларига кўра, суҳбат давомида болалар жуда ҳиссиётли бўлишган.
— Биз сайлов ҳақида суҳбатлашдик… Мактабдаги кўплаб болалар мусулмондир. Шу сабаб улар нима содир бўлаётганини кузатишмоқда, — деди Биггс хоним.
Унинг айтишича, тўққиз яшар ўқувчиси ўз иншосида Дональд Трамп нега ёмон одам эканлигига ойдинлик киритмоқчи бўлган ва янги президент мусулмонлар ҳамда мексикаликларнинг АҚШга иммиграциясини тақиқлаши борасида ўз хавотирини билдирган.
— У ирқчи ва жуда ёмон одам. Бу мени жуда ташвишга солади, чунки ўзим мусулмонман. У эса бизни ва аёлларни ҳурмат қилмайди. У оиласи ҳақида эмас, фақат ўзи ҳақида ўйлайди, — деб ёзади қизча Трамп ҳақида.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024