18:25 / 15.11.2016
9250

Мисрнинг собиқ президентига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукми бекор қилинди

Фото: Reuters

Миср кассация суди мамлакатнинг собиқ раҳбари Муҳаммад Мурсий устидан чиқарилган ўлим жазосини бекор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, 2013 йилнинг 3 июль куни мамлакатда давлат тўнтариши уюштиришга ҳаракат қилган Мурсийнинг иши қайта кўриб чиқилади.
Мисрнинг собиқ президенти адвокатлари 2015 йилда унга нисбатан ҳукм қилинган умрбод озодликдан маҳрум қилиш ва ўлим жазоси устидан шикоят қилишган эди. 

Top