12:44 / 15.11.2016
7571

Сан‑Марино терма жамоаси Мюллерга муносиб жавоб қайтарди

Фото: Gettyimages

Германия терма жамоаси ҳужумчиси Томас Мюллернинг Сан-Маринони терма жамоасини ҳақоратловчи сўзлари жавобсиз қолмади. Сан-Марино терма жамоаси матбуот хизмати раҳбари Алан Гасперони Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси ҳужумчисининг сўзларига муносабатини билдириб ўтди.

«Сен ўзинг ҳатто бизга - ўзинг айтган кучсиз жамоага гол ура олмадинг. Футбол Беккенбауэр ёки Руммениггенинг шахсий буюми эмас. Футбол уни севадиган барчага тегишли. Немислар тарих сабоқларига қарамай ҳеч қачон ўзгармайдилар, қўрқитиш ғалаба кафолат бермайди», — дея ёзган Гасперони ўзининг «Фейсбук»даги саҳифасида.

Германия терма жамоаси ЖЧ-2018 саралашида Сан-Маринони 8:0 ҳисобида мағлуб этганди. Учрашувдан сўнг Томас Мюллер бундай терма жамоалар билан ўйнаб вақт кетказишда маъно кўрмаслиги ҳақида гапириб ўтганди.

Мюллер: «Сан-Марино каби жамоалар билан ўйнаш нега кераклигини тушунмайман»

Мавзуга оид
Top