15:38 / 16.11.2016
6024

Бразилия Жанубий Америка миқёсида янги рекорд ўрнатди

Фото: AFP

ЖЧ-2018 саралашининг КОНМЕБОЛ минтақаси 12-туридан учрашувда Бразилия терма жамоаси меҳмонда Перуни мағлубиятга (2:0) учратиб қайтди.

Бунгача Тите бошчилигидаги жамоа Эквадор (3:0), Колумбия (2:1), Боливия (5:0), Венесуэла (2:0) ва Аргентина (3:0) терма жамоаларидан устун келганди. 

Натижада, бразилияликлар Жанубий Америка минтақасида битта саралаш мусобақасида кетма-кет 6та учрашувда ғалаба қозонган биринчи жамоага айланди. Ҳозирча Тите жамоага келгандан буён умуман очко йўқотгани йўқ.

Top