Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дрон ёрдамида пицца етказиб бериш йўлга қўйилди
Domino's Pizza пиццериялари тармоғи илк марта дрон ёрдамида пицца етказиб берилгани ҳақида маълум қилди. Mashable нашри шу ҳақида хабар берди.
Пицца хусусий мижозга етказиб берилган, учувчисиз қурилманинг пиццериядан белгиланган жойгача парвози эса фуқаролик авиацияси билан шуғулланувчи маҳаллий ҳукумат томонидан тасдиқланган.
Пиццани янги усулда етказиш Domino's Pizza ҳамда Flirtey стартапининг ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида амалга оширилган, бу лойиҳа кичик юкларни дронлар ёрдамида ташишга ихтисослашган. Тармоқ бу тажрибасини шу ҳафтада яна олти мамлакат - Австралия, Бельгия, Франция, Нидерландия, Япония ва Германияда давом эттиради.
Мавзуга оид
15:58 / 12.01.2026
ГУР: Россия илк бор Украинага “Герань-5” ҳужумкор дронлари билан ҳужум қилди
11:34 / 10.01.2026
Волгоград вилоятида дрон ҳужумидан сўнг нефт базаси ёнмоқда
14:59 / 08.01.2026
Днипрода Россия дронлари ҳужумида етти киши жабрланди
15:20 / 05.01.2026