22:06 / 16.11.2016
7324

Украина янги ракетани синовдан ўтказди

Фото: facebook Юрий Бирюков

Украина оралиқ тестлар ёрдамида янги ракеталарни синовдан ўтказди. Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Юрий Бирюков “Фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилган.

«Бу — Украинанинг қўрқинчли, аниқ қуролидир. Синовлар муваффқиятли кечди!» — деб ёзди у.

У ,шунингдек, ижтимоий саҳифаси орқали янги ракетанинг синовдан ўтказилгани видеосини жойлаштирди.

 

Top