13:47 / 17.11.2016
3343

Samsung мессенжерлар учун платформа ишлаб чиқувчи компанияни харид қилди

Фото: Finanzen.net

Кореянинг Samsung компанияси NewNet фирмасини харид қилди. У фойдаланувчиларнинг ўзаро мулоқот қилишлари учун платформалар ишлаб чиқиш билан шуғулланади. TechCrunсh нашрига кўра, бу смартфонлар ишлаб чиқарувчисига ўз қурилмалари учун iMessage каби турдош дастурни ҳавола қилиш имконини беради. 

Савдонинг тафсилотлари ошкор қилинмаган бўлса-да, NewNet ўзининг ҳозирги фаолиятини Samsung бошқарувида давом эттириши аниқ. Шу билан бирга, смартфонлар ишлаб чиқарувчиси янги компанияси имкониятларидан қандай фойдаланишига ҳам ойдинлик киритмаган. 

Айтиш жоизки, Samsung аввалроқ, ChatOn номли ўз мессенжерини ишлаб чиққан, аммо лойиҳа 2015 йилда ёпилганди. 
 

Top