Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дональд Трампнинг бриллиантлар билан безатилган ҳашаматли уйига саёҳат
АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп яшайдиган уйлар дабдаба, қимматбаҳо буюмлар ва айниқса, олтин ишқибозларини лол қолдириши аниқ.
Унинг Манхэттенда қад ростлаган 68 қаватли Trump Tower (Трамп минораси) биноси барчани шоҳона дизайни билан ҳайратга солмоқда. Миноранинг энг тепа қисмидаги уч қаватли пентхаусда миллиардер Трамп рафиқаси Мелания ва ўғли Бэррон билан яшайди.
Уй интерьери устида дизайнер Анжело Донгия ишлаган. Ғояга кўра, интерьер Людовик XIV "услуби"га хос бўлиши лозим эди.
Президент тиллани жуда ҳам яхши кўради.
Деярли барча нарса — идиш-товоқлардан тортиб, гулдон, ваза, қандиллар ва қолипгача — тилладан ясалган (24 каратли) ва уларнинг кўпчилигига бриллиантлар сепилган. Пол, устун ва шифтлар — тоза мармардан.
Мазкур пентхаус 100 миллион долларга баҳоланмоқда.











Дональд Трампнинг шахсий кабинети.




Бу ерда Трампнинг оиласи овқатланади.



Меҳмонхона.









Ётоқхона.
Мавзуга оид
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
07:37 / 09.02.2026
2026 йилда миллиардерларни нима кўпроқ хавотирга соляпти?
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
22:52 / 30.10.2025