17:11 / 19.11.2016
21335

Исталган буюмни сув билан ҳам кесиш мумкинлигига ишонасизми? ( Видео)

YouTube сайтидаги Waterjet Channel канали муаллифлари сувли кесгич ёрдамида турли буюмларни кесиш мумкинлигини исботлашди. Улар ойнали камера, боулинг коптоги, осма қулф ва ҳатто iPhone 7 смартфонини кесиб видеотасвирга олишди ва интернетга жойлаштиришди. 

Бирор буюмни сув билан кесиш жараёни гидроабразив кесиш деб аталади. Бунда, тоза сув ёки абразивли аралашма катта тезликда кучли босим остида пуркалади. Ака-укалар Дэн ва Митчел улар бунда бир квадрат сантиметрга 4000 кг/куч берувчи кесгичдан фойдаланишади. 

Сувли кесувчи қурилма саноатда металл ва бошқа турли материалларни кесишда қўлланилади. Бироқ, кесилган буюмлар юзасининг ҳарорати 90 даражадан ошмайди. 

Top