Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: “Биз террорчиларнинг қўлида Ғарб қуроллари борлигини кўриб турибмиз”
Фото: © РИА Новости
АҚШ бошчилик қилаётган халқаро аксилтеррор коалициясининг Сурия осмонидан ташлаётган қуролларининг ярми ИШИД террорчилик ташкилоти қўлига тушмоқда. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўған айтиб ўтган.
"Терроризм билан кураш масаласи бўйича авваламбор Ғарбга савол бериш керак. Ҳозир биз ИШИД билан курашаяпмиз. АҚШ ҳаво орқали қўллаб-қувватламоқда, аммо биз ИШИД террорчилари қўлида Ғарб ишлаб чиқарган қуролларни кўряпмиз. Албатта, америкаликлар уларни қўллаб-қувватламаяпмиз демоқда. Бироқ биз уларнинг самолёти ташлаган қуролларнинг ярмини ИШИД жангарилари, ярмини эса суриялик курдлар қўлида кўрмоқдамиз", — деди Эрдўған Исроилнинг “Канал 2” телеканалига берган интервьюсида.
Унинг қўшимча қилишича, Исроил ҳам ҳудди Туркия сингари бу масалага атрофлича қарамоқда.
Мавзуга оид
17:59 / 29.12.2025
Туркияда 3 нафар полиция ходими ИШИДга қарши операция чоғида ҳалок бўлди
12:30 / 26.12.2025
АҚШ Нигерияда ИШИД объектларига зарба берди
00:00 / 15.12.2025
Сурияда ИШИДга қарши операция бошланди
11:39 / 01.12.2025