Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барак Обама Озодлик президент медалларини соҳибларига топширди
Фото: © Getty Images
АҚШ президенти Барак Обама мамлакатнинг олий фуқаролик мукофоти – Озодлик президент медалларини актёрлар Роберт де Ниро, Том Хэнкс, таниқли архитекторлар, спортчилар ва Гейтслар оиласига топширди. Тантанали маросим Оқ уйда бўлиб ўтди.
"Бугун биз, иттифоқимизни мустаҳкамлаётган, бизларни тараққиёт сари етаклаётган ва руҳимизни бардам қилган машҳур америкаликларни қутлаяпмиз", — деган Обама.
Медалларни тантанали топшириш маросимини Оқ уй сайти эфирга узатган. АҚШ президентининг сўзларига кўра, бу йилги лауреатлар "бошқалардан ажралиб туради".
Умуман бу йилги Озодлик медаллари 21 нафар америкаликка топширилган.
Озодлик президент медали АҚШ давлат раҳбари томонидан топширилади ва Конгресс медали билан бирга фуқароларга топшириладиган олий мукофот ҳисобланади. У "АҚШ хавфсизлиги ва миллий манфаатларига ҳисса қўшган, дунёда тинчликни ўрнатиш ёки маданий ва бошқа турдаги ижтимоий ютуқларга эришган кишиларга тақдим этилади".
Мавзуга оид
09:23
Махфий учрашув: Уиткофф Ризо Паҳлавий билан Эрондаги намойишларни муҳокама қилди
22:32 / 13.01.2026
АҚШ Конгрессига Гренландияни қўшиб олиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди
17:05 / 13.01.2026
АҚШда Федерал захира тизими раиси Жером Пауэллга нисбатан тергов бошланди
13:02 / 13.01.2026