20:47 / 23.11.2016
7532

Эронлик оятулло Мусавий Ардабилий 90 ёшида ҳаётдан кўз юмди

Фото: ТАСС.

Теҳронда оятулло Абдулкарим Мусавий Ардабилий 90 ёшида вафот этди, деб хабар қилмоқда Эрон телевидениеси. 

Ардабилий сўнгги бир неча кун давомида Теҳрон шифохоналаридан бирида комада бўлгани хабар қилинмоқда. У оғир юрак хуружидан сўнг, клиникага ётқизилган. 

У замонавий Эрон асосчиси Руҳулло Мусавий Хомейнийнинг яқин сафдоши эди. 1979 йилдаги Эрон инқилобидан сўнг, юқори давлат лавозимларини эгаллаган. 1981-1989 йилларда Эрон суд тизимига раҳбарлик қилган. 

 

Top