09:31 / 24.11.2016
26079

Назарбоев кейинги президент фарзанди бўлиши мумкинлигига ойдинлик киритди

Фото: bloomberg.com

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Bloomberg агентлигига интервью берди. Унда қозоқ давлати раҳбари фарзандларини ўзининг сиёсий меросхўри бўлишига оид саволларга ойдинлик киритди. 

Президентнинг ёдга олишича, ҳокимиятни топшириш жараёни Қозоғистон Конституциясида ёзиб қўйилган. Шу боис, у асосий қонунга биноан амалга ошади. Унинг сўзларига кўра, фарзандларидан бирорига ҳокимиятни топшириш масаласи "улар учун эмас".

Назарбоевнинг таъкидлашича, президентлар кўпи билан икки марта беш йилдан сайланади. Элбошининг қайд этишича, у барча ўйлаган нарсаларини амалга ошириш учун куч-қувватга тўла. 

"Мен 2020 йилгача ишлайман. Сиз билан 2020 йилда кўришамиз", - деган президент Назарбоев журналистга мурожаат қилиб ва кулиб қўйган. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 26 апрелда Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтган эди. Унда 95 фоиз овоз тўплаган Назарбоев яна беш йиллик муддатга президент этиб сайланганди. Унинг ваколат муддати 2020 йил апрелида поёнига етади. 

Top