Жамият | 14:04 / 25.11.2016
22415
1 дақиқада ўқилади

АҚШда машҳур “Қора жума” васвасаси бошланди

Фото: © Flickr

Бугун, 25 ноябрь куни АҚШда “Қора жума” бошланди. Бу йирик ритейлерлар иштирок этувчи ва ҳар йилги жуда катта чегирмалар бериладиган савдо кунидир. Ундан сўнг “кибердушанба” келиб, у рождестводан аввалги маҳсулотларни сотиб юбориш мавсумини очиб беради. Бу жараён Қўшма Штатлардаги йиллик чакана савдо ҳажмининг 30-40 фоизига тенг. 

Шу кунларда дўконлар кишилар билан тўлиб-тошган. “Қора жума” васвасаси пайтидаги чегирмалар ҳажми 90% га ҳам етиб боради. 

Баъзи “кўзи оч” харидорлар орасида эса турли келишмовчиликлар ва ҳаттоки муштлашувларнинг келиб чиқиши одат тусига кириб қолган.
 

Мавзуга оид