09:42 / 29.11.2016
3794

Volkswagen янги модели тафсилотларини маълум қилди

Фото: motor.ru

Британиянинг Autocar нашри Volkswagen’нинг янги модели – Arteon ҳақида биринчи тафсилотлардан хабардор бўлди. Бу янги модел купесимон Passat CC седани ўрнига келади. Янги модел BMW 4-Series Gran Coupe моделига рақобатчилик қилади.

"Артеон" MQB модул платформасининг узайтирилган варианти негизида қурилади. Модел СС’дан (габарит узунлиги 4850 мм) 50 мм га узунроқ бўлади, юкхонаси ҳажми 1700 литрга етади. Бундан ташқари, машина орқа йўловчилар учун шинамроқ қилиб ишланади.

Машина двигателлари қаторидан "Пассат" моделига ўрнатилувчи 4 цилиндрли двигателлар ҳамда 280 от кучига эга турбомотор жой олади. Двигателлар 7 поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан бирга ишлайди.

Янги модул 3D-эффектига эга ёруғлик-диодли ёруғлик техникаси, рақамли асбоблар панели, машинани ўзи тормозлаб, ўзи тезлаштирувчи илғор адаптив назорат, йўлда қаторлар бўйлаб ҳаракатни назорат қилувчи ва полоса бўйлаб ҳаракатни ушлаб турувчи тизимлар билан жиҳозланади. Бу тизимлар деярли яримавтоном ҳаракатни таъминлайди.

Аввалги Passat CC "Фольксваген"нинг Европадаги энг номашҳур моделларидан бири бўлган. 2015 йилда бу автомобилдан бор-йўғи 4 минг дона сотилган. Янги модел чиқарилиши билан компанияда вазиятни тўғрилашга ва бу автомобиль яхши савдо кўрсаткичларига эришишига умид қилинмоқда. 

Volkswagen Arteon ҳақидаги биринчи маълумотлар 28 ноябрда унинг биринчи тасвири чоп этилганда пайдо бўлди. Машинанинг биринчи тақдимоти 2017 йилги Женевадаги моторшоуда ўтказилади.

Top