11:07 / 02.12.2016
11698

Тошкентликлар сайлов участкаларига таксида бепул бориши мумкин

Тошкент шаҳридаги такси компанияларидан бири сайлов куни участкаларга бепул бориш имконини тақдим этди. Бу ҳақда Easy Taxi компанияси Kun.uz сайтига маълумот берди.

Компания хизматидан фойдаланишни истаганлар Telegram иловасидаги telegram.me/EasyTaxiUz_bot боти ёки 150 77 66 телефон рақами орқали ариза қолдириши керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 4 декабрь куни пойтахтдаги жамоат транспортлари кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Мавзуга оид
Top