21:15 / 03.12.2016
7152

Бокуда ўзини савдо маркази яқинида портлатмоқчи бўлган террорчи йўқ қилинди

Фото: wprost.pl

Бокудаги савдо марказларидан бирининг ёнида ўзидаги “ўлим белбоғи”ни портлатмоқчи бўлган террорчи йўқ қилинди, деб хабар беради ТАСС.

Озарбойжон давлат хавфсизлик хизматидан хабар беришларича, куч тизими вакиллари Эмин Жомини қўлга олиш бўйича амалиётни ўтказишган. У қаршилик кўрсатиб, портловчи мосламани ҳаракатга келтиришга уриниб кўрди.

“Жавоб чоралари сифатида у махсус тезкор гуруҳ томонидан йўқ қилинди”, - дейишди муассасада.

Озарбойжоннинг 38-ёшли фуқароси Эмин Жоми 2007 йилда террорчилик ташкилотида иштирок этгани учун озодликдан маҳрум этилган. Жоми 2016 йилнинг бошида эркинликка чиққач, яна жангарилар билан алоқа ўрнатган.
 

Top