Спорт | 09:20 / 03.12.2016
5766
2 дақиқада ўқилади

Йилнинг энг яхши енгил атлетикачилари номлари маълум қилинди

Йил якунланиб борар экан, турли соҳаларда, жумладан спортда йил якунлари сарҳисоб қилинмоқда.

Шу ўринда, Енгил атлетика федерациялари халқаро уюшмаси (IAAF) 2016 йилнинг энг яхши эркак ва аёл енгил атлетикачиси номларини маълум қилди. Улар 9 карра Олимпия чемпиони, ямайкалик спринтер Усэйн Болт ва эфиопиялик югурувчи Алмаз Аяна бўлди.

IAAF матбуот хизматининг маълум қилишича, 2 декабрда Монакода ғолиблар номлари эълон қилинган тантанали маросим бўлиб ўтди. Болт 2016 йилги ёзги Олимпиадада 3 та олтин медални қўлга киритди, Аяна эса шу Олимпиаданинг 10 минг метрга югуриш йўналиши бўйича чемпион бўлиб, жаҳон рекордини ўрнатди. Аяна шунингдек 5 минг метрга югуришда бронза медали соҳибаси бўлди.

IAAF йилнинг порлаб чиқаётган енгил атлетикачилари сифатида Рио-2016’нинг етти кураш бўйича чемпиони, бельгиялик Нафиссату Тиамни ҳамда битта кумуш ва иккита бронза медаль қўлга киритган канадалик югурувчи Андре де Грассни эътироф этди.

 

Мавзуга оид