Light | 09:49 / 05.12.2016
18297
3 дақиқада ўқилади

Янги форматдаги Multi MaFé ресторан мажмуаси очилди

2016 йил 20 Ноябрда янги форматдаги Multi MaFé ресторан мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

 
Айтиш жоизки, Multi MaFé ресторан мажмуаси оилавий дам олишнинг умуман янги талқинини таклиф этади. Жаҳон меъёрлари асосида ташкил этилган мажмуанинг умумий майдони 3000 квадрат метрга тенг бўлиб, 250 ўринга эга. Multi MaFé мажмуасида итальян ресторани, шоколатерия, «Шаркутери» гастрономи, ширинликларга эга candy tree ҳамда қаҳвахонага эга. Бундан ташқари, A La carte услубидаги оилавий ресторан фарзандлари билан келган меҳмонларга вақтларини ажойиб тарзда ўтказиш имконини тақдим этади. Эксклюзив услубда барпо қилинган ва мавзулаштирилган болалар майдончаси ҳар қандай инжиқ фарзандни ҳам овутиши аниқ.

Multi MaFé ресторан мажмуасида муаллифлик пиширик бурчаги ҳам мавжуд. Бу ердаги маҳсулотлар швейцариялик шеф-кондитер томонидан энг яхши анъаналар асосида тайёрланган. Шу сабабли, ҳар бир мижоз ўз яқинлари ва қариндошларини янги пиширилган кондитерлик маҳсулотлари, музқаймоқ, круассанлар, тортлар ва бошқалар билан меҳмон қилишлари мумкин. 

Рестораннинг юмшоқ ўриндиқли қисмида энг мазали паста, пицца, лазанью, равиола ва моҳир итальян бош ошпазининг бошқа тансиқ таомларини тановул қилишингиз мумкин.  
Янги форатдаги ресторан мажмуасининг очилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини иш билан таъминлаш билан ҳам боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг аҳоли бандлиги ва янги иш ўринларини барпо этиш тўғрисидаги дастури ижросини таъминлаш ҳамда хорижий ишчи кучини Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолиятига жалб қилиш ва ёллаш тартибига оид Низом (№408 19.10.1995й.) талабларини бажариш мақсадида Multi MaFé ресторан мажмуасида 100 дан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилди, унда хусусан лицей ва коллеж битирувчилари фаолият олиб боришади. Шу билан бирга, мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида Италия ва Швейцариядан ошпаз ва кондитерлар таклиф қилинди.  
Шундай қилиб, 2015 йил июль ойида Қоратошдаги MEDIAPARK савдо маркази очилганидан бери 300 нафардан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди. Multi MaFé ресторан мажмуаси айни савдо марказининг учинчи қаватида жойлашган. 

Multi MaFé ресторан мажмуасининг иш тартиби: ҳар куни 10:00 дан 22:00 гача 
Манзил: MEDIAPARK Савдо маркази, Қоратош, 3-қават. 
Ориентир: Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси. Самарқанд Дарвоза томон.
Телефон: +99871 203 22 22. 

Реклама ҳуқуқи асосида.

Мавзуга оид