ДСИ ходими “хизмат ҳақи” олаётган вақтда ушланди
Андижон вилояти, Балиқчи туман Давлат солиқ инспекцияси бош юрист консультанти маъмурий амалиёт бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаган Ҳомиджон Комиловнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жиноий хатти-ҳаракатлари суд мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
У 2016 йил март ойида ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида фуқаро Х.Каримовнинг ноқонуний равишда аҳолига пулли транспорт хизмати кўрсатиб келаётгани ҳақида тўпланган маъмурий иш материалларини судга чиқариб, қоидабузарга енгилроқ жазо тайинлаши ҳамда иш ҳужжатларига қўшилган фуқаро Х.Каримовга тегишли автомашинанинг техник талонини қайтариб бериш эвазига моддий манфаат кўришни режалаштиради.
Шу мақсадда ҳуқуқбузар Х.Каримовнинг қариндоши Гулшаной Раҳмоновадан 1 млн. 300 минг сўм пулни “хизмат ҳақи” сифатида олаётган вақтда ушланди.
Суднинг ҳукми билан Ҳ.Комилов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалри билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда, энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробари миқдорида жарима жазосига тортилди.
Мавзуга оид
14:20 / 15.10.2024
Ерни ноқонуний эгаллаб олиш бўйича қўлланган жазо чоралари айтилди
16:05 / 03.08.2024
Судлар “амнистия” воситасига айлантириб олган модда. Нега жазонинг муқаррарлиги таъминланмаяпти?
17:11 / 14.06.2024
Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини ўлдирди
08:53 / 23.05.2024