22:53 / 06.12.2016
7424

Британиялик актёр Питер Вон оламдан ўтди

Буюк Британияда актёр Питер Вон 93 ёшида оламдан ўтди. У “Тахтлар ўйини” сериалидаги Эймон Таргариен образи билан танилган эди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.

Воннинг агенти маълум қилишича, актёр яқинлари орасида ҳаётдан кўз юмган.

Питер Вон британ фильмларида иккинчи роли билан машҳур. У ўзининг ижодий фаолиятини 1956 йилдан бошлаган ва 70дан зиёд картинада суратга тушган.

 

Top