14:09 / 09.12.2016
7574

225 миллион йиллик ўсма топилди

Фото: Christian Sidor / Megan Whitney

Вашингтон университети палеонтологлари Сиэтлда 225 миллион йил аввал яшаган горгонопс (йиртқич тур)да – тиш тизими ривожининг ишдан чиқиши сабаб пайдо бўладиган ўсма – одонтомани топишди. Тадқиқот ҳақида JAMA Oncology журнали хабар берди.
 
Таъкидланишича, одонтома замонавий сут эмизувчилари орасида кўп учрайдиган ўсма тури саналади. Бундан шишлар жониворларда узлуксиз ривожланиш жараёнида пайдо бўлиши тахмин қилинганди. Бироқ, тадқиқотлар у сут эмизувчилар пайдо бўлишидан анча аввал учраганини кўрсатди.

«Бунга қадар шундай ўсма тахминан миллион йил ёшда бўлган сут эмизувчиларда топилганди, - дейди илмий излариш муаллифи Жуди Ског. — Янгилик сабаб биз одонтоманинг пайдо бўлиши замонавий турларнинг ўзига хос жиҳатлари билан боғлиқ эмаслигини тахмин қилишимиз мумкин». Олимларнинг таъкидлашича, уларнинг тадқиқоти «бизларга сут эмизувчилардан мерос бўлиб қолган» касалликлар ҳақида кўпроқ билиш имконини беради.

Маълумот учун, одонтома тишлар ривожланиши касаллиги бўлиб, ўсмага ўхшаш жараёнга эга. У тишларни ишдан чиқариб, оғриқ ва турли шишларни чақиради.
 

Top