12:38 / 09.12.2016
3381

Япония Транс-Тинч океани ҳамкорлигига қўшилиш битимини ратификация қилди

Япония парламентининг юқори палатаси Транс-Тинч океани ҳамкорлигига қўшилиш ҳақидаги битимни тасдиқлади. Аввалроқ, келишув қуйи палата томонидан ҳам ратифицикация қилинганди. Жума куни эса ҳужжат якуний тарзда тасдиқдан ўтди.

Япония томонидан битимни тасдиқлаш АҚШ президенти Дональд Трампнинг ушбу иқтисодий бирлашмага бўлган салбий муносабати билан бир вақтда рўй берди. У бир неча бор ўз мамлакатини ТТҲга қўшилмаслиги ҳақида таъкидлаб ўтган. АҚШ Конгресси амалдаги президент Барак Обаманинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай ушбу ҳужжатни тасдиқламади.

ТТҲ – Осиё-Тинч океани минтақасига кирувчи 12 мамлакатнинг савдо иттифоқи бўлиб, унинг мақсади – ҳамкорлик учун ижобий шароитларни яратиш, тариф чекловларини камайтириш, савдо, иқтисодий, экологик ва меҳнат қоидаларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлашдан иборат. Альянсни яратиш ҳақида битим 4 февраль куни Оклендда (Янги Зеландия) имзоланган. ТТҲга кирувчи давлатлар ҳисобига жаҳон ИИМнинг деярли 40 фоизи тўғри келади.

Ҳужжат тузилманинг барча аъзолари уни тасдиқласа кучга киради. Бироқ, Трамп мамлакатни ТТҲ келишувларига қўшилмаслиги ҳақида ваъда берган.
 

Top