15:12 / 09.12.2016
10842

Венесуэла кўчаларида марҳум президент Чавес “пайдо бўлди”

Фото: AP

Венесуэла собиқ президенти Уго Чавеснинг “ўзидан нур таратаётган” шакли пайшанба куни кечқурун мамлакат пойтахти Каракас шаҳри кўчаларида пайдо бўлди.

Давлат ахборот ва алоқа вазири Эрнесто Вильегас Twitter’даги ўз микроблогида шаҳар бўйлаб “сайр қилиб юрган” Чавеснинг жуда ҳам йирик ҳажмдаги шакли тасвирланган видеоёзувни тақдим этди. У ўтиб кетаётган автомобиль томонидан деворларга йўналтирилган махсус нурлар орқали яратилди.

Маълумот учун, Венесуэлада пайшанба куни собиқ президент Чавесга муҳаббат ва садоқат куни нишонланди. У 2013 йилда саратон сабаб ҳаётдан кўз юмган. Чавес айнан 2012 йилнинг 8 декабрь куни миллий телевидение эфирида сўнгги бор чиқиш қилиб, саратон касаллиги туфайли янги жарроҳлик амалиётидан ўтиши ва Николас Мадурони ўзининг вориси деб маълум қилган.

Top