14:54 / 10.12.2016
4561

Ироқ шимолида Туркия самолётлари КИПнинг 19 аъзосини йўқ қилди

Туркия Бош штаби шанба куни Ироқ шимолида ҳаво амалиёти ўтказди ва амалиёт давомида Курдистон ишчилар партиясининг 19 аъзоси ўлдирилди.

"9 декабрь куни Ироқнинг Гера шаҳри ҳудудида ўтказилган ҳаво амалиёти оқибатида 19 террорчи ва уларнинг 5та бошпанаси йўқ қилинди. Топшириқ муваффақиятли адо этилгач, самолетлар базага қайтди", — дейилган бош штаб маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда 2015 йилнинг июлида ҳукумат ва КИП ўртасида қуролли можаролар тикланди. Ўтган вақт давомида курдларнинг ҳужумлари оқибатида 800 нафарга яқин турк ҳарбийси ва тинч аҳолининг 300 нафардан ортиқ вакили ҳалок бўлган. Туркия бош штаби маълумотига кўра, амалиётлар давомида КИПнинг 10 минг нафардан ортиқ аъзоси йўқ қилинган.

Top