Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия янги бош вазирининг номи эълон қилинди
Фото: Reuters
Италия президенти Сержо Маттарелла ТИВ раҳбари Паоло Жентилонига ҳукуматни бошқаришни таклиф қилди. Матбуот хизматида маълум қилинишича, унга янги ҳукуматни шакллантириш ва парламентда кўпчиликнинг қўллаб-қувватлашини баҳолаш вазифаси топширилган.
"Республика президенти Сержо Маттарелла Паоло Жентилонини қабул қилди ва унга ҳукумат раиси мандатини топширди. Жентилони уни қабул қилиб олди", - дея хабар беради президент канцелярияси раҳбари Уго Дзампетти.
Италия бош вазири Маттео Ренци 4 декабрь куни конституциявий ислоҳотлар бўйича ўтказилган референдумда таназзулга юз тутгани туфайли ўз лавозимини тарк этди.
Манбага кўра, ЕИнинг Италияда бўлиб ўтадиган саммитига старт берилгунига қадар мамлакатда бош вазир тайин бўлиши шарт. Бу эса овоз бериш жараёнининг яқин кунларда ўтказилиши мумкинлигига ишора қилади.
Маҳаллий таҳлилчиларнинг фикрича, Жентилони ўзининг жаҳон майдонидаги ўрни билан ҳам кўпчиликнинг назарига тушган. 2017 йилда G7'га Италия раислик қилади.
Мавзуга оид
13:37 / 14.01.2026
Германия, Франция, Италия ва Британия Эрон элчиларини ТИВга чақирди
15:11 / 10.01.2026
Флоренция театри Захарова ва Репин иштирокидаги намойишларни бекор қилди
14:04 / 07.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Италияга сафарлари 25 фоизга ошди
12:35 / 25.12.2025