16:49 / 14.12.2016
20655

2016 йилнинг энг машҳур 16 лойиҳаси 

2016 йилнинг энг машҳур 16 лойиҳаси vc.ru таҳририяти томонидан танлаб олинди. Материаллар неча маротаба кўрилганига қараб баҳоланган. 

1. Fidget Cube — вазифага диққатни жамлашга ёрдам берувчи ўйинчоқ (32 218 марта кўрилган)

Fidget Cube турли томонларида сохта ёқувчилари, бир неча тугмаси, ўйин стики (геймпадлардаги каби), у қадар катта бўлмаган ўйма, кодли қулфлардагидек ғилдираклар ва кичик айланали ўртача кубик бўлиб, уни ҳар томонга айлантириш мумкин. У диққатни жамлаш керак бўлган пайтда қўлларни банд қилишга ёрдам беради. 

Лойиҳа Kickstarter краудфандинг кампанияси ёрдамида 6,5 миллион доллар тўплади. 

2. Rich Kids — фақат бадавлат кишилар ўз суратларини чоп этиши мумкин бўлган сервис (26 635 марта кўрилган)

Rich Kids — суратлар алмашишга мўлжалланган сервис. У ўз рақибларидан шуниси билан ажралиб турадики, унга суратларни юклашда обуна учун тўлов киритиш керак бўлади. Бир ойлик обуна нархи - 1000 доллар. Фойдаланувчи бу пуллар эвазига платформада ўз суратларини жойлаштириш ҳуқуқига эга бўлади, уларни эса лойиҳанинг истаган фойдаланувчилари кўздан кечириши мумкин. 

Сервис шиори — "Бойлигингизни ҳеч ким кўрмаса, бадавлат бўлиш зерикарли".

3. Need a Mom — 20 ёшлилар учун оналар ижараси хизмати (22 450 марта кўрилган)

Сервис "она тафтини ҳис қилиш"ни истаган ёшларга мўлжалланган бўлиб, бунда ҳақиқий онанинг иштироки йўлга қўйилмайди. "Ижарага олинган" она кийимларингизни дазмоллаш, ҳужжатларни расмийлаштиришга ёрдам бериш, ширинликлар тайёрлаш, бир пиёла чой устида ишларингизни муҳокама қилишда ёрдам беради. 

"Ижарага олинган она ўз фарзандини бошқа болалар билан солиштирмайди, унинг турмуш тарзи, кийиниш услуби, дўстлари ва парҳезига эътироз билдирмайди", - дейишмоқда сервис яратувчилари. 

4. Airfrov — саёҳатчидан хориждан бирор нарса олиб келишни сўраш мумкин бўлган сервис (20 755 марта кўрилган)

Сервис мамлакатда сотиб олишнинг имкони бўлмаган бирор нарсани хориждан келтиришни истаган, бироқ етказиб бериш учун дўконга қўшимча пул тўлашни истамаганларга мўлжалланган. Илова шунингдек интернетдан харид қилишнинг имкони бўлмаган ноёб нарсаларга қўлга киритишда ҳам ёрдам беради. 

5. Montainer Homes — Airbnb'га топшириш учун транспорт контейнерлари "уй"и

Лойиҳа жамоаси уйларнинг ҳовлисига турар-жойга мўлжаллаб, қайта жиҳозланган транспорт контейнерларини ўрнатади. Кейин эса уй эгалари уни Airbnb'га  қайта топшириш мумкин. Муаллифларнинг сўзларига кўра, стартап Кремний водийсида турар-жой етишмовчилиги муаммосини ечишни режалаштирган. 

6. «Биван» — Madrobots жамоасидан пуфланган диван (20 155 марта кўрилган)

Ишлаб чиқарувчилар ғоясига кўра, пуфланган диванни харидор ўзи билан бирга олиб юриши мумкин. «Биван» букланган ҳолатда рюкзак ёки сумкага сиғади. 

7. Ohlala — "Пулли учрашувлар"ни ташкиллаштиришга мўлжалланган сервис (16 090 марта кўрилган)

Ушбу илова ёрдамида эркак киши у билан учрашувга чиқишга тайёр аёлни топиши мумкин - муайян сумма эвазига, албатта. Таклифга муносабатини билдириш учун аёлнинг 21 дақиқа вақти бўлади. Мазкур сервисдан фақатгина вояга етганлар фойдаланиши мумкин. Муаллифларнинг сўзларига кўра, лойиҳанинг эскорт-хизматларга умуман алоқаси йўқ. 

8. NoPhone — смартфонга тобеъликдан халос бўлишга мўлжалланган пластик бўлаги (15 885 марта кўрилган)

NoPhone — смартфон шаклидаги қора пластик бўлаги. Уни чўнтакда олиб юриш ва умуман истаган жойда сақлаш мумкин. Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, 10 долларли қурилма смартфонга тобеъликдан халос қилади. 

9. Do Not Snap — эгасининг суратлардаги юзини хиралаштирувчи нишон (14 830 марта кўрилган)

Do Not Snap тизими махсус суратларда эгасини топишга ёрдам берувчи нишон ва дастурий таъминотдан иборат. Агар сурат жойлаштирилаётган сайтда дастурий таъминот ўрнатилган бўлса, Do Not Snap автоматик тарзда нишон эгасининг суратлардаги юзини хиралаштиради. 

10. Ava — қимматбаҳо виноларни молекуляр даражада "клонлаштирувчи" стартап (12 454 марта кўрилган)

Лойиҳа муаллифлари арзон виналарни қимматбаҳоларига "айлантириш" билан шуғулланишади. Тадқиқотчилар қимматбаҳо виноларнинг молекуляр таркибидан нусха олишади. Шу йўл билан синтезланган винони асл нусхадан анча арзон нархга харид қилиш мумкин бўлади. 

11. Franz — Slack, Telegram, WhatsApp, Skype ва бошқалар учун ягона мессенжер (11 929 марта кўрилган)

Кенг кўламда қўлланилувчи мессенжерлар ёрдамида мулоқот қилиш мумкин бўлган илова: Slack, Telegram, WhatsApp, Skype, HipChat, Facebook Messenger, Google Hangouts, Grape ва бошқалар.

12. Bobby — ўғрилардан ҳимояловчи рюкзак (11 852 марта кўрилган)

Ўғрилардан максимал ҳимоя қилиш учун лойиҳалаштирилган рюкзак. Рюкзак мустаҳкам матодан тикилган, унинг қаердан очилишини эса эгасидан бошқа одам топа олмайди. 

13. Booosh.me — Россиянинг яқин орада жойлашган ҳаммомни аниқловчи сервиси (11 720 марта кўрилган)

Россиянинг шаҳар аҳолисига яқин орада жойлашган ҳаммомларни аниқлашга ёрдам берувчи сервиси. Мазкур дастурга фитнес-клублар, меҳмонхоналар ва бошқа муассасалар ҳам қўшилмоқда. Лойиҳа сайтидаги маълумотга кўра, ҳозирда у ёпиқ тест жараёнидан ўтмоқда. Facebook тармоғидаги саҳифаси эса 2016 йилнинг августидан буён янгиланмаган. 

14. CrocoDie — автомобиль эгасини эвакуатор яқинлашаётганидан огоҳлантирувчи илова (11 647 марта кўрилган)

Россиялик ишлаб чиқарувчиларнинг яна бир иловаси бўлиб, у автомобиль эгасини унинг машинасига эвакуатор яқинлашаётганидан огоҳлантиради. Бу ҳақида хабар олган автомобиль эгаси машинасини бошқа жойга олиб қўйиши мумкин. 2016 йилнинг декабрига келиб, лойиҳа Россиянинг саккиз шаҳрида ишга туширилди. 

15. Pilot — суҳбатдош нутқини реал вақт режимида таржима қилувчи қулоқчин (10 644 марта кўрилган)

Инсон нутқини реал вақт режимида таржима қилувчи қулоқчин. Мослама смартфонга ўрнатилган иловага боғланган ҳолда иш беради ва жуфт бўлиб сотилади. Масалан, қулоқчин эгаси бўлган саёҳатчи нотаниш шаҳар кўчаларида худди шундай қурилмаси бўлган инсонни излашига ҳожат қолмаслиги учун тўпламда икки қулоқчин мавжуд. 

16. Smog Free Tower — смогни безакка айлантирувчи ҳавони тозаловчи минора (9952 марта кўрилган)

Ҳавони ифлослантирувчи моддаларни пресслаб, кичик кубикларга айлантирадиган ҳаво тозаловчи минора. Кубиклардан безаклар, хусусан узуклар яратишда фойдаланилади. 

Мавзуга оид
Top