09:19 / 14.12.2016
9621

Манхэттен осмонида парвоз қилган “ҳарбий самолёт” Нью-Йорк аҳолисини қўрқитиб юборди

Нью-Йоркда маҳаллий фуқаролар HC-130 юк самолётини ҳарбий самолёт деб ўйлаб, қўрқиб кетишди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

Таъкидланишича, самолёт Манхэттен осмони узра ярим соат парвоз қилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса бу ҳолат тасвирланган видеони чоп этишга киришиб кетишди. Уларнинг баъзи бирлари бу ҳарбий самолёт эканини маълум қилишган.

Нью-Йорк миллий гвардиясида бу уларнинг самолёти экани ҳақида хабар берилди.

Маълум бўлишича, бундай юк самолётларидан йўқолиб қолган кишиларни қидириш ва қутқаришда фойдаланилади. Манхэттен осмони узра эса лайнер машғулот мақсадида учган.
 

Top