13:42 / 15.12.2016
4508

Пекинда ҳавонинг ифлосланиши сабаб хавфнинг юқори даражаси эълон қилинди

Фото: © Fotolia

Пекин маъмурияти 15 декабрь куни ҳаво сифатининг кескин ёмонлашгани муносабати билан хавфнинг “қизил” даражасини эълон қилди. Бу ҳақда Пекин атроф-муҳит департаменти маълум қилмоқда.

Маълумотга кўра, мазкур режим 16 декабрнинг 20:00дан 21 декабрининг 24:00гача давом этади.

Метеорологларнинг маълумотига кўра, 16-21 декабрь кунлари Пекин, Тяньцзине шаҳарларида, Хэбэй, Хэнань ва Шаньдун провинцияларида ҳаво ифлосланишининг юқори даражаси кузатилади. 21 декабрдан сўнг ҳаво даражаси яхшиланиб бориши кутилмоқда.

 

Top