Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Yahoo миллиардлаб фойдаланувчиларнинг маълумотлари ўғирланганини маълум қилди
Фото: imago stock&people / Globallookpress.com
Номаълум хакерлар 2013 йилда Yahoo сервисларининг бир миллиарддан кўпроқ фойдаланувчиси ҳақидаги маълумотларни ўғирлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда компания сайтида чоп этилган хабарда айтилган.
Компанияда маълум қилинишича, гап фойдаланувчилар исм-шарифлари, электрон почталари, телефон рақамлари, туғилган саналари, пароллар ва уларни ўзгартириш учун таняч саволлар каби маълумотлар ҳақида кетмоқда. Компанияда тахмин қилинишича, хакерлар фойдаланувчиларнинг банк карталари ва ҳисоб-рақамлари ҳақидаги маълумотларни қўлга кирита олишмаган.
Ушбу ҳолат сабабли Yahoo барча фойдаланувчиларни паролларини ўзгартиришга ҳамда киберҳужумни тергов қилаётган ҳуқуқ-тартибот муассасалари билан ҳамкорлик қилишга чақирди.
Компанияда бу ҳужум 2014 йилда 500 млн аккаунтни бузиб кириш билан боғлиқ эмаслиги тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 27.09.2025
Ўзбекистонда шахсий маълумотларни сақлаш қонуни инновацияни ўлдиряптими?
11:54 / 25.09.2025
Англияда аэропортларга киберҳужумда гумонланган шахс ҳибсга олинди
19:09 / 20.09.2025
Европада йирик аэропортларга киберҳужум уюштирилди – парвозлар издан чиқди
10:11 / 01.08.2025